«Биз коррупцияга каршимиз» мегатанлови голиблари аникланди.

Адлия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ҳамкорлигида ташкил этилган танлов ўз ниҳоясига етди.

Танловга 5 та номинация бўйича 70 нафар иштирокчидан 400 га яқин материал келиб тушди.

Ҳакамлар ҳайъати ушбу материалларни танлов низомига мувофиқ ўрганиб чиқиб баҳолади.

Марҳамат, ғолиблар билан танишинг: ⬇️

✅“Энг яхши журналистик материал учун” номинацияси ғолиблари:
👉 1-ўрин: Отабек Сафаров – Ҳуқуқий маълумотлар билан тўғри ишланган ва ўзига хос услубда ёзилган “Қаерда бўлса ҳам… Қанча бўлса ҳам… Кимдан бўлса ҳам” материали учун;
👉 2-ўрин: Маруса Ҳосилова – Коррупциянинг сабаб ва оқибатларини очиб беришга қаратилган “Бешикдан то қабргача… ёки коррупция “пиллапоя”лари”, “Ҳеч қачон очилмайдиган жиноятлар ёхуд ёпиғлиқ қозонлар қачон очилади?” каби туркум материаллари учун;
👉 3-ўрин: Ортиқбой Курамбаев – Коррупцияга қарши курашишни ёритишда янгича ёндашуви – “Йигит омон бўлса” эссеси учун.

✅“Энг яхши блогпост учун” номинацияси ғолиблари:
👉 1-ўрин: Тўлқин Эшбеков – Мавзуга ёндашишда узоқ йиллик тажрибага таянилгани ҳамда коррупция ҳолатларини бартараф этишда самарали таклифлар билан чиқилгани жиҳатдан “Қоч, коррупционер келяпти!” блогпости учун;
👉 2-ўрин: Наргиза Юнусова – “Бефарқ бўлманг! Сиз қай бирини танлайсиз?”, “Коррупцияни тугатиш учун бизга нима тўсқинлик қилади?” блогпостлари орқали коррупция манзараларини кенг жамоатчиликка содда ва тушунарли очиб берганлиги учун;
👉 3-ўрин: Азизбек Вафоев – Коррупциянинг жамият равнақига, етук кадрлар шаклланишига салбий таъсири бўйича кузатувлар акс этган “Талаба ва ректор суҳбати” материали учун.

✅“Энг яхши юмористик асар (карикатура, ҳажвия ва ҳоказо) учун” номинацияси ғолиблари:
👉 1-ўрин: Жаҳонгир Исмоилов – Порахўрлик, фирибгарлик, таъмагирлик, қонунни менсимаслик каби иллатлар қаламга олинган ҳамда ўзига хос шакл ва услубда акс эттирилган ҳажвий ҳикоялар тўплами учун;
👉 2-ўрин: Бобур Расулов – Коррупция оқибатлари таъсирчан ва тушунарли талқин қилинган туркум карикатуралари учун;
👉 3-ўрин: Феруза Раҳмонқулова – Материалнинг тил ва услуб жиҳатдан ўқишлилиги билан “Мен пора олмайман!” ҳажвияси учун.

✅“Энг яхши видеоролик сценарийси учун” номинацияси ғолиблари:
👉 1-ўрин: Шокир Ҳолиқов – Ҳолатни ифодалашда бадиий юксак, таъсирчан ёндашилгани жиҳатдан “Коррупция бўлмаганида ҳаммаси бошқача бўларди!” сценарийси учун;
👉 2-ўрин: Нурмуҳаммад Жумағулов – Келажак авлодни ёмон иллатдан ҳимоялашга, уларни асраб-авайлашга қаратилган “Кичкинага катта тарбия” туркум сценарийлари учун;
👉 3-ўрин: Неъматжон Атамуратов – Воқеликлар қиёсан талқин этилган “Келажагингни коррупцияга алмаштирма!” сценарийси учун.

✅“Энг яхши флаер, буклет, баннер, плакат учун” номинацияси ғолиблари:
👉 1-ўрин: Жасурбек Тожибоев – Дизайн ва маълумотлар уйғунлиги жиҳатдан “Фарзандларингиз қувончини порага алмаштирманг!” флаер, буклет, баннер намуналари учун;
👉 2-ўрин: Аслиддин Абдувоитов – Коррупцияга қарши биргаликда курашишни тарғиб қилувчи плакат (рассомлик иши) учун;
👉 3-ўрин: Бекзод Усанов – “Биз коррупцияга қаршимиз!” флаер, буклет, баннер намуналари учун.

Танловнинг ҳар бир номинацияси бўйича ғолиблар қуйидаги қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади:

• 1-ўрин – Samsung Galaxy S10;
• 2-ўрин – Notebook;
• 3-ўрин – телевизор.

❗️Ғолибларни тақдирлаш маросими 2019 йил 13 сентябрь куни Адлия вазирлигида (Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ, 5) бўлиб ўтади.

Манба: huquqiyaxborot

Пример HTML-страницы

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *