Депутатлик одоби коидалари.

Қонунчиликда депутатларнинг одоб қоидаларига қатъий риоя этиши белгилаб қўйилган. Ушбу қоидалар Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ёки маҳаллий Кенгашларда фаолият юритишидан қатъи назар, ҳар бир депутатга тааллуқли. Ушбу қоидалар депутатнинг ўз ваколатларини амалга ошириш чоғида мажбурий бўлган хулқ-атвори, маънавий ва ахлоқий принципларини, шунингдек хулқ-атвор қоидаларини белгилайди. Масалан, маҳаллий Кенгаш депутати ўз мақомидан фуқароларнинг, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатларига зиён етказадиган тарзда фойдаланишига йўл қўйилмайди. Худди шундай, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати оммавий ахборот воситаларида, матбуот конференцияларида, бошқа жамоат тадбирларидаги чиқишларида, омма олдидаги баёнотларида давлат органлари ва бошқа органларнинг, ташкилотларнинг, мансабдор шахсларнинг ва фуқароларнинг фаолиятини шарҳлаганда ўз нутқида уларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган қўпол, ҳақоратомуз ибора ва сўзларни қўллашга, асоссиз айбловларга йўл қўйишга, била туриб ёлғон ва нотўғри ахборотдан фойдаланишга, қонунга хилоф хатти-ҳаракатларга даъват этишга ҳақли эмас. Агар депутатнинг омма олдидаги баёнотларида фуқароларнинг шаъни ҳамда қадр-қимматини камситадиган фикрлар мавжуд бўлса, депутат ўз фикрларининг янглишлиги ёки нотўғрилигини ошкора тан олиши ҳамда шаъни, қадр-қимматига ва ишчанлик обрўсига дахл қилинган фуқародан, агар қонун ҳужжатларида бошқа оқибатлар назарда тутилмаган бўлса, кечирим сўраши шарт. Депутатлик одоби бузилган тақдирда депутатнинг хулқ-атвори тўғрисидаги масала Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан кўриб чиқилади. Манба: huquqiyaxborot

Shohjahon Mahammadjonov

Everything will be ok!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

три × один =