Тезкор хабар.

10 сентябрь кунидан 11 сентябрга ўтар кечаси соат тахминан 00.50 да Юнусобод туманида жойлашган кафелардан бирида икки гуруҳ ёш йигитлар ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Ташқарига чиққан ёшлар Шайхонтоҳур туманига бориб, муштлашув уюштиришган. Натижада муштлашувда иштирок этган уч нафар йигитлар тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган. Улардан бири – 23 ёшли Муслимбек О. шифокорларнинг уринишларига қарамасдан, ҳаётдан кўз юмди. Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (“Қасддан баданга оғир шикаст етказиш”) билан жиноят иши очилган. Жанжалда қатнашган барча ёшларнинг шахси аниқланган. Тергов олиб борилмоқда.

Shohjahon Mahammadjonov

Everything will be ok!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

тринадцать + один =