Наманганлик аёл узи ва хонадошининг чакалогини тугрукхона деразасидан улоктирди.
Наманганда чақалоқларни қасддан ўлдириш жинояти содир бўлди, деб хабар бермоқда. Бош прокуратура матбуот хизмати.
Наманган тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплексига қарашли бинонинг орқа ҳовлисидан 9 сентябрь куни соат тахминан 04:30 ларда 23 ёшли фуқаро Д.Х. ва 22 ёшли М.Т.нинг 2019 йилнинг 2 сентябрида туғилган қиз чақалоқлари тирик ҳолда топилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган. Бироқ шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан чақалоқлар вафот этган.
Маълум бўлишича, 9 сентябрь куни соат тахминан 03:30 ларда фуқаро Д.Х. ўз чақалоғи олдига кириб, уни оёқлари нотекис (нуқсонли) туғилганлигидан аччиқланиб, ундан қутилиш мақсадида ўз чақалоғини, кейинчалик жинояти фош бўлиб қолишини олдини олиш учун шу хонада ётган М.Т.нинг қиз чақалоғини ҳам туғруқхона дерезасининг 2-қаватидан пастга улоқтириб юборган. Оқибатда чақалоқлар оғир тан жароҳатлари олган.
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан фуқаро Д.Х.га нисбатан Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а», «в» бандлари (айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги икки ёки ундан ортиқ шахсни қасддан ўлдириш) ҳамда туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ комплекси масъул шахсларига нисбатан 116-моддаси 4-қисми «а» банди (одам ўлимига сабаб бўлган касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Д.Х. процессуал тартибда ушланган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.